Самарқанд вилоятида икки фарзанднинг онаси бўлган 28 ёшли аёлнинг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
"Миллар" дастурда айтилишича, фожиа Оқдарё туманида содир бўлган. Турмуш қурганига 7 йил бўлган эр-хотин ўртасида доимий жанжаллар бўлиб турган. Маҳаллада оила низоли оилалар рўйхатига киритилган. Аввалроқ эркак маъмурий жавобгарликка тортилган ва 15 сутка қамоқда бўлган. Вақт ўтиб, улар муаммоли оилалар рўйхатидан чиқарилган.
Марҳуманинг онасининг айтишича, калтаклаш ва таҳқирлаш билан кечган можароларга қайнона ва қайнсингиллар ҳам аралашган. Ота-онаси қизига оилани тарк этишни таклиф қилишган, аммо у бу таклифни рад этган.
Фожиа содир бўлган куни марҳуманинг яқинлари воқеа жойига етиб борганида, ҳудуд ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан атроф ўраб олинган. Уларга қизларини куёви бўғиб ўлдиргани ҳақида хабар беришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган, ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ