“Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади.
Шунингдек, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлов ўтказиб борилади.
Шунингдек, Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратилади.
Изоҳ