• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж 29 июл 14:57

Хитойда юз берган кўчки оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Расмийлар тупроқнинг кучли намланиши ва зарар кўрган ҳудудда кутилаётган ёғингарчилик туфайли такрорий кўчкилар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

98
0
cctv.com

Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида саккиз киши кўчки қурбони бўлди, яна тўрт киши бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Хитой марказий телевиденияси.

"Ҳозиргача кўчки оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди," - дейилади хабарда.

Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Расмийлар тупроқнинг кучли намланиши ва зарар кўрган ҳудудда кутилаётган ёғингарчилик туфайли такрорий кўчкилар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Аниқланишича, субтропиклардаги юқори босимли ҳудуд билан боғлиқ илиқ ва нам ҳаво оқими туфайли сўнгги кунларда Миюн тумани ва Пекиннинг бошқа қисмларида кучли момақалдироқ ва жала кузатилган.

Шу куни Пекиндаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

98
0

Изоҳ