• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 23 июл 10:40

Ўзбекистон ЯИМ 2025 йил биринчи ярмида 7,2% га ўсди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 807 трлн 937,1 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2% ўсишни кўрсатмоқда.

105
0
UzNews.uz

Иқтисодий ўсишга асосий ҳиссани саноат, хизматлар соҳаси ва қурилиш тармоқлари қўшди.

Саноат тармоғида 6,6% ўсиш қайд этилди (ЯИМга ҳисса — 1,6 фоиз). Республика корхоналари томонидан 488,5 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Бу ўсишга қайта ишлаш саноати (+7,1%), сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни қайта ишлаш (+9,7%), электр ва газ таъминоти (+3,1%) ҳамда кончилик саноати (+5,1%) ҳисса қўшган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларида 4% ўсиш қайд этилган бўлиб, ЯИМга 0,6 фоиз пункт ҳисса қўшган. Балиқчилик (+9,4%), полиз маҳсулотлари (+8,3%), тухум (+8,2%), мевалар (+6,6%) ва дон (+4,5%) ишлаб чиқариш ҳажми ортиши асосий омил бўлди.

Қурилиш соҳасида 10,7% ўсиш кузатилган (ЯИМга 0,8 фоиз пункт). Умумий қурилиш ишларининг 22,4% (30,7 трлн сўм) йирик корхоналар, 52% дан ортиғини эса кичик корхоналар ва микрофирмалар (71,6 трлн сўм) амалга оширган.

Хизматлар соҳасида 8,2% ўсиш қайд этилган (ЯИМга ҳисса — 4 фоиз пункт). Савдо, жумладан яшаш ва овқатланиш хизматлари 10,2% га, транспорт, омборлаш, ахборот ва алоқа хизматлари эса 14,7% га ўсди.

Маҳсулотларга солинадиган соф солиқлар ҳажми 6,5% га ошган бўлиб, ЯИМ ўсишига 0,2 фоиз пункт ҳисса қўшган.

105
0

Изоҳ