• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 22 июл 11:33

Ўзбекистон Швейцария билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи якунланди. Президент вакили Азизбек Ўрунов таъкидлаганидек, саноқли давлатлар қолди.

186
0
linkedin / Azizbek Urunov

Ўзбекистон Швейцария билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди. 

Икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённома 21 июль куни Женевада имзоланди.

Азизбек Ўрунов икки мамлакат жамоаларига машаққатли ва конструктив иш учун миннатдорлик билдирди.

"Бор-йўғи бир неча мамлакат қолди! Узун рўйхат аста-секин кичрайиб бормоқда, тескари саноқ бошланди!" — деб ёзди Президент вакили LinkedIn’даги саҳифасида.

Швейцария бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 25-давлат бўлди. Июн ойида позициялар Буюк Британия билан келишилди.

186
0

Изоҳ