• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 10 июл 10:11

Андижон ва Сурхондарёда икки нафар солиқчи пора билан ушланди

Улар МЧЖга нисбатан сайёр солиқ текширувини ўтказмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан $2500 дан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.

130
1
ДХХ

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Андижон ва Сурхондарё вилоятида мансаб мавқеини суиистеъмол қилган Солиқ бошқармасининг икки нафар ходими пора билан ушланди.

Хусусан, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб мавқеидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмаганлиги натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.

Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади. У қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Яна бир ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

130
1

Изоҳ

  • M1
    M 18 10 июля 10:43
    Xorazmniyam ayniqsa shovot tumanini soliqchilani tekshirish kerak