• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 9 июл 17:03

"Рулда ўзим эдим. 15-20 минут тирбандликда турдим" — президент

Шавкат Мирзиёев якшанба куни рулга ўтириб, уйга қайтганини ва йўлдаги тирбандлик ҳақида гапирди.

78
0
prezident

Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида йўллардаги тирбандликни танқид қилди.

"Ўтган шанба, бозор куни ўзим рулда юриб келдим. Йўлларда ҳеч ким билмайди рулда ким кетаётганини. Лекин мен ҳам 15-20 минут тирбандликда турдим. Яхшилаб турдим турганда ҳам.

Тошқулов, тўғрими? Ҳамма билан турдим, нима қиламан, бақирмайман-ку кўчага чиқиб: “Ҳой, мен фалончиман, менга очиб бер”, деб. Эл қатори келдик. Шу эл қатор машина билан турдим, ўтиб бўлганимдан кейин вазирга телефон қилдим: “Сен келиб ўзинг ўтгин-чи, қани”.

Одамлар кечаси уйга қайтиб келяпти. Кайфияти ёмон томонга ўзгарадими ё ўзгармайдими? Битта масала: тўрт қаторли йўл билан кўприкка келиб, икки қаторли бўляпти. Албатта, тирбандлик бўлади-да. Буни қилса бўладими, йўқми? Бемалол қилса бўлади", - деди президент.

78
0

Изоҳ