• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 7 июл 10:20

Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида биринчи чемпион аёл боксчи бўлди

У финалда уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

207
0

Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етиб бормоқда.

Қайд этилишича, унда юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ғалаба қозониб, мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланмоқда.

Ҳамюртимиз финалда Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу ғалаба билан Ҳамидова аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш олди.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

Олтин медаль:

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медаль:

-54 кг: Феруза Казакова

-75 кг: Азиза Зокирова

-80 кг: Соҳиба Рўзметова

+80 кг: Олтиной Сотимбоева

207
0

Изоҳ