• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 7 июл 09:50

Ўзбекистон терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди

Ҳал қилувчи ўйинда футболчилар Непал устидан ғалаба қозониб, 2026 йилда Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичига йўл олди. Аёллар терма жамоаси бош мураббийси футболчилар ўйинидан норозилигини билдирди.

229
0
УФА

Непал терма жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйиндан сўнг бош мураббий Котрина Кулбите ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўйинни жуда яхши бошладик ва ўз ўйинимизни намойиш этаётгандик. Кейин эса қизил карточка олдик. Четлатишдан сўнг биз учун ўйин тугади десак бўлади. Жамоам ўйинидан қониқмадим, тўғриси. Сўнгги вақт ичида биз намойиш этган энг ёмон иккинчи тайм бўлди. Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик. Бу аёллар футболи учун катта натижа" - дея фикр билдирди Котрина Кулбите учрашувдан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда футбол бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида саралаш турнири бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра Осиё кубоги иштирокчилари аниқланди.

Непал терма жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйин асосий вақтда 3:3 ҳисобида якунланди ва ғолиб ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда ҳамюртларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

229
0

Изоҳ