• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 16:42

Борис Авакян Тошкентдаги "12" баридаги калтакланишдан кейин биринчи марта мурожаат билан чиқди — видео

У ўз саломатлиги ҳақида гапириб, даволанишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди.

377
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг март ойида Тошкентдаги "12" барида содир этилган ҳужум оқибатида жароҳатланган Борис Авакян ўзининг Instagram'даги саҳифасида соғлиғининг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

"Мен узоқ вақт давомида суратларимни ижтимоий тармоқга жойлаштирмадим. Аҳволим яхшиланди. Таниш бўлмаган ва менга ёрдам берган одамларга катта раҳмат айтмоқчиман. Дўстларимга, менга, оиламга, болаларимга ёрдам берган қариндошларимга," - деди Борис Авакян.

Унинг сўзларига кўра, у касалхонада уч марта даволанган. Орқа томонидан бир нечта операциялар ўтказилган, жумладан, бош қисмига пластина қўйилган. У қулоқ билан боғлиқ касалликни даволайди.

Шу йилнинг 16 мартга ўтар кечаси соат 02:30 атрофида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги The Tower Hotel меҳмонхонасига кираверишда муштлашув содир бўлган эди. Акмал Шукуров Борис Авакянга тан жароҳати етказиши натижасида у комага тушиб қолгани ва кейинроқ гумонланувчи Қозоғистон ҳудудида қўлга олиниб, Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

377
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш