• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 12:57

"Азалий ватандошларимиз зиёратга келишган" — Хатирчи ҳокимининг яҳудийларни кутиб олганига изоҳ берилди (видео)

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими бир гуруҳ яҳудий миллатига мансуб кишилар қаршисида уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилиши ҳақида нутқ сўзлаётгани турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга Хатирчи тумани ҳокимлиги изоҳ берди.

540
0
Видеодан кадр

Ҳокимликнинг ёзишича, Хатирчи туманига ташриф буюрган хорижлик яҳудийлар қачонлардир ўзлари, ота-боболари яшаб ўтган диёрнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш, аждодлар қадамжоларини зиёрат қилиш, Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида келишган. Туман ҳокимининг ушбу меҳмонларни кутиб олгани ўзбек халқига хос меҳмондўстлик ва бағрикенгликнинг яққол ифодасидир. 

"Хатирчи туманига ташриф буюрган хорижлик яҳудийлар, тўғрироғи азалий ватандошларимиз — Бухоро яҳудийлари – қачонлардир ўзлари, ота-боболари яшаб ўтган диёрнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш, аждодлар қадамжоларини зиёрат қилиш, Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида келишган", - дейилади изоҳда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу каби ташрифлар Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги очиқлиги, диний ва миллий бағрикенглик борасидаги ютуқлари эътироф этилаётганининг ёрқин далили, инсоний тамойилларга асосланган ёндашувдир. Миллатлараро тотувлик ва умуммиллий ҳамжиҳатлик – бу халқимизнинг бебаҳо бойлиги ва барқарор тараққиётнинг кафолатидир. Уни асраш, мустаҳкамлаш – ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

"Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, умуммиллий ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни ҳурмат қилиш сиёсати изчил давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчлик ва аҳил-иноқликда ҳаёт кечирмоқда. 16 та расмий диний конфессия, жумладан яҳудий жамоалари ҳам қонун асосида эркин фаолият олиб бормоқда.

Шу ўринда, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, журналист ва блогерлардан бу каби ҳолатларни ишончли маълумотларга таянган ҳолда эълон қилишларини ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини чалғитувчи маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз", - деб ёзади ҳокимлик.

540
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш