• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар 3 июл 16:26

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори тайинланди

Янги лавозимга киришган Наджи Бенхасин Тошкентдаги ваколатхонасидан Жаҳон банкининг минтақадаги бешта давлатидаги фаолиятини назорат қилади.

232
0
Жаҳон банки

Нажи Бенхасин Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар қилди.

У ўз фаолиятини Жаҳон банкининг Тошкентдаги (Ўзбекистон) ваколатхонасидан амалга оширади. Бенхасин ўз лавозимида Жаҳон банкининг Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги оператсияларини назорат қилади.

2021-йил июлидан 2025-йил июнигача Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори лавозимида ишлаган Татяна Проскурякова ўз фаолиятини якунлади. 2025 йил 1-июлдан жаноб Бенхасин ушбу лавозимни расман эгаллади.

“Жаҳон банкининг 80 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган, шиддатли иқтисодий ва демографик трансформатсиряни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақасидаги жадал ва кўп қиррали фаолиятига раҳбарлик қилиш мен учун катта шарафдир”, – дея таъкидлади Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенхасин.

Жазойир фуқароси бўлмиш Нажи Бенхасин 2001-йилда Жаҳон банкида профессионал фаолиятини бошлаган. Ўшандан бери у бир қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Жаноб Бенхасин Марказий Осиёга тайинланишидан олдин 2020-йил июлидан 2025-йил июнигача Жаҳон банкининг Покистондаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

Илгари жаноб Бенхасин Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида адолатли ўсиш, молия ва институтлар бўйича минтақавий директор лавозимида ишлаган, шунингдек, Жаҳон банкида молия, рақобатбардошлик ва инноватсиялар бўйича глобал амалиётни бошқарган.

232
0

Изоҳ