• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 23 апрел 15:06

НКМК, ОКМК, Uzbekistan Airways ва бошқа компаниялар IPO ўтказади

Келгуси тўрт йил ичида Ўзбекистонда давлат иштирокидаги 12 та йирик корхона IPO ўтказади.

274
0
НКМК

2025–2028 йилларда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарорида маълумот келирилади.

Қуйидаги 12 та давлат иштирокидаги корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш режалаштирилган.

• "НКМК" АЖ – 10–15% (IPO);

• “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ – 25% (IPO);

• “Навоийурон” ДК – 10–15% (IPO);

• “Uzbekistan Airways” АЖ – 15–20% (IPO);

• "ОКМК" АЖ – 10–15% (IPO);

• “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ – 10–20% (IPO);

• “Ўзбектелеком” АК – 10–15% (DSP);

• “Ўзбекгидроэнерго” АЖ – 15–20% (IPO);

• “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ – 20–25% (IPO);

• “Ўзтрансгаз” АК – 15–20% (IPO);

• “Uzbekistan Airports” АЖ – 15–20% (IPO);

• “Ҳудудгазтаъминот” АЖ – 15–20% (IPO).

Бирламчи оммавий жойлаштириш Америка компанияси Franklin Templeton Asset Management билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Шу билан бирга, давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан IPO ва DSP орқали сотиладиган акциялар ҳажми, сотиш шакли ва ким ошди савдосини ўтказиш муддатларига ўзгартишлар киритилиши мумкин.

274
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш