• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 11:44

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритиш тартиби белгиланди

Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга шахслар рўйхати, уларни жавобгарликка тортиш тартиби ҳамда ушбу ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгилаб берилди.

135
0
uznews.uz

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритишнинг алоҳида тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қонунга кўра, дахлсизлик ҳуқуқига эга шахслар қаторига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, адвокатлар, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда президентликка номзодлар киради.

Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари ҳам айрим ҳолларда дахлсизлик ҳуқуқига эга. Жумладан, улар лавозимдан озод этилганидан кейин беш йил давомида Администрациядаги вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизликлари юзасидан дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади.

Иммунитетга эга шахслар қаторига Ўзбекистон президенти, Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Администрациянинг бошқарув ходимлари — ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар, ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлари юзасидан киради. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва ўз фикрини билдириш билан боғлиқ ҳолатларда иммунитетга эга.

Дахлсизликка эга шахсларни ушлаш тартиби

Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсларни ушлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб келиш тақиқланади. Бироқ Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, уларни уч соатгача ушлаб туриш мумкин.

Жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик талаб этилади

Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли парламент палатаси, президент ёки ваколатли органнинг розилиги талаб этилади.

Масалан, депутатни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли палатанинг розилиги олиниши керак. Президент Администрациясининг бошқарув ходимларига нисбатан эса бош прокурор тақдимномаси асосида президентнинг ёзма розилиги талаб этилади.

Дахлсизлик ва иммунитет тўғрисидаги талаблар бузилган ҳолда олинган далиллар мақбул эмас деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади.

Маъмурий жавобгарлик ва тезкор-қидирув тадбирлари

Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ бобига мувофиқ амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга эса суд тартибида маъмурий жазо қўлланилмайди.

Дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсларнинг телефон сўзлашувларини эшитиш ва ёзишмаларини назорат қилишга фақат суд қарори ёки бош прокурорнинг ёзма рухсати асосида йўл қўйилади.

Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузганлик учун жазо

Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизлик ҳуқуқига эга шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ушлаш, мажбуран олиб келиш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини ўтказиш, шунингдек, бундай ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида буйруқ ёки топшириқ бериш учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳам қўлланилиши мумкин.

Агар ушбу ҳаракатлар такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, зўравонлик ишлатиб ёки уни қўллаш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириш, қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Зарар Давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда ушбу шахсларга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи қўлланилмайди.

135
0

Изоҳ