• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 11 сентябр 18:01

Сирдарёда экополиция ходими вафоти ортидан 3 кишига жиноят иши қўзғатилди

Инспекторнинг вафот этиши ортидан уч нафар гумонланувчи қўлга олиниб, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

593
0
архив

Аввалроқ, Экологик полиция ходими М. Ботиров 9 сентябрь куни Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида ҳалок бўлгани ҳақида хабар  берган эдик.

Инспектор рейд давомида электр қармоқдан фойдаланиб, балиқ оваётган ҳуқуқбузарларнинг қаршилигига учраган. Оқибатда у сувга тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳайёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202, 219 ва 102-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Улар гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

593
0

Изоҳ