• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 10 сентябр 20:04

Тошкентда 1 октябрдан метро ва автобус йўлкира тарифлари ўзгарадиши мумкин

2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида йўлкира ҳақи бўйича янги тарифлар амал қилиши мумкин. Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинган.

745
0
uznews.uz

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, автобус ва метрополитенда бир марталик йўлкира нақд пул орқали тўланганда 3 минг сўм миқдорида қолади.

Электрон тўлов тизими орқали бир марталик қатнов учун эса 2,5 минг сўм тўланади. Мазкур тарифга рағбатлантирувчи чегирма қўлланилади.

Шунингдек, транспорт карталаридан фойдаланиш бўйича қатновлар сонига боғлиқ янги тариф режалари жорий этилади. Бир соат ичида бир йўналишдаги жамоат транспортларидан бошқасига ўтишда имтиёзли ва бепул тарифлар ҳам қўлланади.

Бир йўловчининг багажини ташиш хизмати учун йўлкира 4 минг сўм этиб белгиланган.

Янги тарифлар 2026 йил 1 октябрдан кучга кириши кутилмоқда.

745
0

Изоҳ