• 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 18 август 10:32

Тошкент вилоятида фуқарога сўкинган ИИО ходимига нисбатан текширув тайинланди

Тошкент вилояти Тошкент туманида тунги хизматни ўтаётган ички ишлар органлари ходимлари ва “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган низоли ҳолат сабабли хизмат текшируви тайинланди.

527
0
Кадр видеодан

Жорий йилнинг 2 август куни соат 21:30 атрофида Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида тунги хизматни ўтаётган ички ишлар органлари ходимлари ва “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, фуқаро А.Ш. ўртасида низоли ҳолат юзага келган.

Маълум қилинишича, фуқарога тегишли транспорт воситасининг кузови ҳамда ойналарига ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ёзувлар ва реклама тасвирлари туширилгани сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шу билан бирга, фуқаро билан мулоқот жараёнида айрим ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўпол муомалага йўл қўйилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган бўлиб, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳар қандай вазиятда ҳам ички ишлар органлари ходимларини фуқаролар билан мулоқотда қонунийлик, одоб-ахлоқ ва хизмат интизоми талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.

527
0

Изоҳ