• 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 12 август 09:13

Швейцариянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири янги элчи Симон Гигернинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

808
0
ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Симон Гигернинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Швейцариянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Константин Оболенский беш йиллик фаолиятидан сўнг жорий йилнинг июнь ойида дипломатик миссиясини якунлаган эди.

808
0

Изоҳ