• 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 4 август 16:17

Полшада ушланган халқаро қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Мазкур шахс Ўзбекистонда ЖКнинг тегишли моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган.

2457
0
INTERPOL

Интерполнинг Тошкент ва Варшава шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлиги натижасида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Полшадан экстрадиция қилинди.

Маълум қилинишича, мазкур шахс ЖКнинг 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганидан сўнг мамлакат ҳудудини тарк этган ва узоқ вақт хорижда яшириниб юрган. Шу сабабли у Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.

Интерполнинг Тошкент ва Варшавадаги Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида қидирувдаги шахснинг турган жойи аниқланиб, халқаро ҳамкорлик доирасида у Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимларига топширилган.

2457
0

Изоҳ