ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар ИИБ профилактика инспекторининг ноқонуний фаолияти фош этилди.
Инспектор ўзининг таниш мансабдор шахслари орқали ички ишлар органларининг собиқ ходимини хизматга тиклашда ёрдам берганлиги учун $7000 минг олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Наманган вилояти Чуст тумани ИИБ профилактика инспектори 1994 йилда туғилган фуқарога нисбатан келиб тушган аризани кўрмасдан қолдирганлигини рўкач қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган ва жорий йилнинг февраль ойида 700 АҚШ доллари олган.
Инспектор ўзининг ноқонуний ҳаракатини давом эттириб, фуқародан қолган 1300 долларни ҳамда келгусида унга "ўзбек-қирғиз" давлат чегараси орқали чорва молларини ноқонуний олиб ўтишида раҳнамолик қилиш эвазига 2000 доллар, жами 3300 АҚШ доллари сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у мазкур пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда профилактика инспекторига нисбатан ЖКнинг 165 ва 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ