• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 10 июн 17:47

Сурхондарёда шифохонада шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

Улар шифохонадаги ҳужумдан ташқари, товламачилик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар билан ҳам шуғулланган. Эркаклар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

241
0
Видеодан кадр

Аввалроқ Сурхондарёда Alfa жиноий гуруҳи қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Олти нафар гуруҳ аъзоси йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган таниши туфайли шифохонада жанжал кўтарган, шифокор ва иккинчи автомобиль ҳайдовчисини калтаклаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик хатти-ҳаракатларига чек қўяётган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида мазкур иш кўриб чиқилиб, ҳукм чиқарилган.

Тергов маълумотларига кўра, 28 ёшли С.Х. тўрт нафар шериги билан жиноий гуруҳ тузиб, осон даромад олиш мақсадида безорилик ва товламачилик билан боғлиқ бир қатор жиноятларни содир этган.

Бир ҳолатда жиноятчилар фуқаролардан бирини мажбуран автомобилга ўтқазиб, ундан 2 500 АҚШ доллари талаб қилган. Бундан ташқари, улар жабрланувчидан Labo автомобилининг калитлари ва ҳужжатларини олиб қўйишган.

Суд ҳукмига кўра, икки нафар судланувчи 3 йил, бир нафари 5 йил, яна икки нафари 5 йил 1 ойдан озодликдан маҳрум этилди.

241
0

Изоҳ