Кремль расмий сайтида маълум қилинишича, форум доирасида Россия президенти Vladimir Putin билан учрашув ўтказилади. Давлат раҳбарлари видеоконференция алоқаси орқали Ўзбекистондаги интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергоблоки қурилишига старт беради.
Жорий йилги форум «Прагматик мулоқот — барқарор келажак сари йўл» шиори остида ўтказилади. Тадбирнинг ялпи мажлисида Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Шунингдек, ялпи мажлисда Samia Suluhu Hassan, Хитой Халқ Республикаси раиси ўринбосари Han Zheng ҳамда Саудия Арабистони энергетика вазири Abdulaziz bin Salman Al Saudнинг ҳам чиқиш қилиши режалаштирилган.
Изоҳ