• 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:43

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади

Рейслар Yutong автобусларида амалга оширилиб, чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган.

129
0
tashtrans.uz

"Uzautotrans Service" МЧЖ жорий йилнинг 8 июнь санасидан Тошкент – Чўлпон-Ота (Иссиқкўл) йўналишида мавсумий автобус қатновларини бошлайди.

Қатновлар "Тошкент" автовокзалидан июнь ойининг жуфт кунларида амалга оширилади. Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари эса ойнинг тоқ кунларида бажарилади.

Рейслар компаниянинг Yutong автобусларида йўлга қўйилиб, автобус ҳар куни соат 15:00 да "Тошкент" автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган. Қўшимча маълумотларни 71 207-87-00, 94 131-99-99 ва 88 666-15-15 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

129
0

Изоҳ