Бугун, 2 июнь куни соат 04:14 да 112 тизими орқали Термиз шаҳри “Дўстлик” МФЙ да жойлашган Бизнесни Ривожлантириш банки Термиз банк хизматлари офисига қарашли 3 та банкоматларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин жойига 1-қутқарув бўлинмасидан 1 та экипаж соат 04:19 да етиб бориб, ёнғин соат 04:20 да қуршаб олиниб, 04:28 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ