• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 16 апрел 13:53

Чорвоқда чиқиндиларни ноқонуний ташлашни назорат қилиш учун 50 та камера ўрнатилади

Текширувлар давомида қурилиш ва маиший чиқиндиларни оқизиш билан боғлиқ юздан ортиқ қоидабузарликлар, шунингдек, ҳавони ифлослантиришнинг 19 та ҳолати аниқланди.

136
0
Экология

Апрель ойида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Чорвоқ" туристик зонаси ҳудудида қурилиш чиқиндилари ташланишининг олдини олиш бўйича рейдлар ўтказилди.

Текширувлар бутун республика бўйлаб Махсус комиссия томонидан ўтказилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Экология полицияси, Туризм полицияси ва ҳокимликлар вакиллари киритилди.

Дастлабки натижаларга кўра, 2020-2021 йилларда тумандаги 2 та чиқинди полигони рекултиватсия қилиниб, ёпилгани, айни пайтда чиқиндилар Паркент туманидаги полигонга олиб кетилаётгани аниқланди.

Бундан ташқари, 11-13 апрель кунлари белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 102 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидаларини бузган 19 та ҳолат бўйича маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жавобгарлик чоралари белгиланди.

Икки ноқонуний полигон бартараф этилиб, жами 401 тонна турли хилдаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Ҳудудда чиқиндиларнинг ноқонуний ва тартибсиз жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташаббуси билан 10 та нуқтага онлайн видеокузатув камералари ўрнатилди. Қўшимча равишда яна 40 та шундай камера ўрнатиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 91-моддасига кўра, қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни оқизиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солинади.

136
0

Изоҳ