• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 14 апрел 11:36

Сирдарёда судья $3600 билан ушланди

У иқтисодий ишни маълум бир компания фойдасига ҳал қилиш эвазига ушбу пул маблағини олган.

162
0
uznews.uz

Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Э.С. ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3 600 АҚШ доллари олганликда гумонланмоқда.

Маълум қилинишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Олий суд маълумотига кўра, суд тизимида коррупцияга қарши курашиш, уни нопок кадрлардан тозалаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, судья ва ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, қонунбузарликка йўл қўйганларга нисбатан қатъий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

162
0

Изоҳ