"Тошкент-Аэро" ИБКнинг "Тошкент халқаро аэропорти" чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди.
Бангкокдан учиб келган хорижий йўловчилардан бирига тегишли қўл юки ва багажлари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида турли қадоқлар ичида 12 дона полиэтилен ўрамлар яширилганлиги аниқланди.
Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу ўрамлар очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги яшил рангдаги ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6.3 кг.дан зиёд оғирликдаги қуритилган марихуанна эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ