Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади. Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Изоҳ