• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 20:52

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазиятни минтақа давлатлари етакчилари билан муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти БАА, Кувайт, Қатар, Ўмон, Баҳрайн ва Иордания етакчилари билан суҳбатда вазиятнинг кескинлашуви давом этаётганидан хавотир билдирди. Шунингдек, у ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ватанга қайтишига кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун уларга миннатдорчилик билдирди.

2248
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 4 март куни Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва можаролар минтақавий барқарорлик ва тинчликка жиддий таҳдид солаётганини қайд этди.

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан суҳбатда муборак Рамазон ойида мусулмон уммати ўртасида зиддиятларни кучайтираётган номақбул ҳаракатлардан чуқур хавотир билдирилди.

Давлат раҳбари Қувайт Валиаҳд шаҳзодаси Шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан суҳбатда Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва мамлакатнинг турли инфратузилма объектларига зарбалар берилиши халқаро ҳуқуқ принципларига зид экани, ушбу мураккаб даврда Ўзбекистон дўст Қувайт халқи билан бирдам эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Ўмон ҳудудида рўй берган воқеалар муносабати билан чуқур хавотир билдирди ҳамда Ўзбекистон ҳар қандай қарама-қаршилик ва можароларни фақат сиёсий-дипломатик ва тинч йўл билан, музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Ўмон Султони Масқатга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан суҳбатда тинчлик ва барқарорликка таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатларга зудлик билан чек қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатаётган Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа билан ҳам муҳокама қилинди. Муборак Рамазон ойида мусулмон уммати бирдамлик, биродарлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойиллари асосида бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва ҳамжиҳат бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, давлат раҳбари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан телефон орқали мулоқот қилди. Шавкат Мирзиёев ушбу синовли дамларда Иордания раҳбарияти ва халқига елкадош экани ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

Иордания подшоҳи, ўз навбатида, Амманга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф муваффақиятли ва самарали бўлишига қатъий ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатларда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ватанга қайтаришда кўрилаётган чора-тадбирлар ва яратилаётган шароитлар учун барчага миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари, ўз навбатида, Ўзбекистон президентига ушбу мураккаб даврда кўрсатилган кўмак, бирдамлик ва қардошлик ҳурмати учун миннатдорлик билдирдилар.

2248
0

Изоҳ