• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:52

Ўзбекистонда автомашинани хавфли бошқарган ва пойгалар видеосини интернетда тарғиб қилган аккаунтлар блокланади

Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари акс этган видеолар жойлаштирилган аккаунтлар аниқланади ва блокланади. Уларнинг эгаларига нисбатан чора кўриш режалаштирилган.

131
0
Андижон шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузишни тарғиб қилувчи ва намойиш этувчи аккаунтлар блоклана бошлайди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва YouTube'да йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, жумладан, хавфли ҳайдаш, ноқонуний кўча пойгалари, дрифт ва "шашка" каби манёврларни тарғиб қилувчи видеоматериаллар тарқалмоқда.

"Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Интернет тармоғида доимий равишда мониторинг олиб борилади, бундай видеоларни жойлаштираётган шахслар аниқланади, уларга нисбатан чоралар кўрилади, шунингдек, пиар ва қўпол қоидабузарликларни намойиш этувчи аккаунтлар блокланади," - дейилади хабарда.

Рустам Жўраев авариялар сонини камайтириш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, стационар ва мобил постлар фаолияти самарадорлигини ошириш, блогерлар ва қоидабузар ҳайдовчилар билан профилактика ишларини кучайтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Тунги рейдларни кучайтириш, йўлларда безорилик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

131
0

Изоҳ