• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:14

Президент педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи фармонни имзолади

Сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар билан танишиб, тегишли фармонни имзолади.

123
0
president.uz

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, тақдимотда кенг жамоатчилик, соҳа мутахассислари таклифлари ҳамда илғор халқаро тажриба асосида Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тайёрланган ташаббуслар кўриб чиқилди.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан ўринли эътирозлар билдирилаётган бир қатор масалалар юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан:

Жинсий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш

- номусга тегиш учун 5 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазони кучайтириш;

- педофиллар учун умрбод қамоқ жазоси белгилаш;

- ЖКнинг 118 ва 119-моддалари билан вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларни манзил-колонияларга ўтказмаслик.

Жинсий жиноятларни тергов қилиш ислоҳоти

- ЖКнинг 6-моддасида назарда тутилган жинсий жиноятлар бўйича жиноят ишларини тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;

- номусга тегиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқишда жиноят аломатлари йўқлиги тўғрисида прокурорнинг қарорини мажбурий олишни жорий этиш;

- хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишга махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчилар ва судьяларни жалб этиш.

Зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳимоясини кучайтириш

- зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери олган хотин-қизларни ҳимоя қилиш учун уларнинг мобил қурилмаларига махсус "SOS" иловасини ўрнатиш. Иловадаги огоҳлантириш тугмаси босилса, 5 км радиусда бўлган ИИБ ходимлари 10 дақиқада етиб келади.

Бундан ташқари, мамлакатда никоҳларнинг 40 фоизи 18-19 ёшдаги йигит-қизлар ўртасида тузилганлигини инобатга олиб, халқаро тавсияларда 21 ёш никоҳ тузишнинг энг мақбул ёши сифатида белгиланганлигини инобатга олиб, бир қатор чора-тадбирлар таклиф этилган. Шу жумладан:

Эрта никоҳ профилактикаси

- 21 ёшга тўлган шахслар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантирувчи қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

- никоҳ шартномалари тузишни рағбатлантириш учун давлат божи бўйича имтиёзларни назарда тутиш;

- никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима суммасининг 15 фоизи бундай факт ҳақида хабар берган шахсларга тўланиши тартибини жорий этиш орқали эрта никоҳларни аниқлаш самарадорлигини ошириш;

- 16 ёшгача бўлган эрта никоҳ ва ҳомиладорлик ҳолатлари тўғрисида ички ишлар органлари ва "Инсон" марказларини хабардор қилишнинг идоралараро тизимини яратиш, бунда бундай фактларни яширганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

Ёш аёллар ва оналарни қўллаб-қувватлаш

- ҳомиладорлик даврида бўлган ёки уч ёшгача бўлган болани тарбиялаётган талаба қизларга уларнинг таълим жараёнидан чиқиб кетишининг олдини олиш учун ўқишни давом эттириш имкониятини бериш.

Давлат раҳбари билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонни имзолади ва мутасаддиларга янги чора-тадбирларни аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришни топширди.

123
0

Изоҳ