• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:09

Тошкент вилоятидаги чегара постида автомашина салонидан жанговар патронлар топилди

Ички ишлар вазирлиги экспертизаси хулосасига кўра, мазкур патронлар жанговор ўқ-дорилар тоифасига кириши қайд этилган.

824
0
Божхона

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Навоий" чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган, фуқаро бошқарувидаги автомашина божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида автомашина салонига яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 дона ўқотар қурол патрони борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДҚБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги экспертизаси хулосасига кўра, мазкур 3 дона патрон жанговор ўқ-дорилар тоифасига кириши қайд этилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ЖКнинг 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки ундан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

824
0

Изоҳ