• 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 16 январ 12:03

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 20 кг гиёҳванд модда билан фуқаролар қўлга олинди

Қонунбузарлар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, ушбу наркотикларни келгусида сотиш мақсадида Ўзбекистонга контрабанда қилган.

128
0
ДХХ

Наманган вилоятида ДХХ ходимлари томонидан чегара қўшинлари ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган вилоятида Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 ва 1989 йилда туғилган икки нафар фуқаро "ўзбек-қирғиз" давлат чегарасининг Наманган вилояти Уйчи тумани "Янгиер" МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган вақтларида тўхтатиб текширилди.

Натижада, уларнинг ёнида бўлган юк сумкаси ичида 19 кг 169 г "гашиш" моддаси борлиги маълум бўлиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, наркотикни олиб кетиш учун ёрдамлашиш мақсадида келган вақтида, уларнинг 1990 йилда туғилган ҳамшаҳари ҳам ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, қонунбузарлар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, ушбу ажал оғусини келгусида сотиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига контрабанда қилганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоятда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Янги Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, муқаддам судланган аёл қўлга олинди. У 200 млн сўмга 1 кг 953 г гашиш моддасини матолар орасига яшириб, Марғилондан йўловчи транспортида жўнатган.

Шунингдек, унга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

128
0

Изоҳ