• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Кеча, 09:33

Ўзбекистон яшил ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш учун $500 млн қарз олмоқда

Маблағлар энергетика, давлат бошқаруви ва иқлимий тартибга солиш соҳаларидаги ислоҳотларга йўналтирилади.

133
0
UzNews.uz

Осиё инфратузилма инвестициялари банки (АIIB) ва Ўзбекистон ҳукумати “Яшил ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш дастури”ни амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур ислоҳотлар пакети мамлакатнинг янада экологик, барқарор ва бозорга йўналтирилган ривожланиш моделига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган.

Ташаббус паст углеродли ўсишни таъминлаш, давлат сектори самарадорлигини ошириш ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорликни кучайтириш учун давлат бошқаруви механизмларини мустаҳкамлашни кўзда тутади. Бутун иқтисодиёт бўйлаб тизимли иқлим чораларини яратишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш банкнинг иқлимга йўналтирилган молиялаштириш сиёсати (CPBF) доирасида амалга оширилади.

Асосий чоралар қаторига энергетика соҳаси ва давлат корхоналарида бошқарув самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, давлат харидларида иқлимга йўналтирилган стандартларни жорий этиш, шунингдек, ишончли мониторинг, ҳисобот ва верификация тизимидан фойдаланган ҳолда углерод кредитлари айланиши учун аниқ ва шаффоф қоидаларни шакллантириш киради. Бу эса хусусий капитални жалб қилишга хизмат қилади.

Дастур Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

“Дастур доирасида қўллаб-қувватланаётган ислоҳотлар узоқ муддатли экологик ва ижтимоий самарани таъминлаши кутилмоқда. Ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик тоза энергетик ечимларни жорий этиш ва иқлимга йўналтирилган тартибга солишни такомиллаштириш иссиқхона газлари чиқиндиларининг камайишига, ҳаво сифатининг яхшиланишига ва иқлим хатарларига бардошлиликнинг ортишига олиб келиши керак”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, энергия тежамкор технологияларга кенгроқ кириш имкони энергия харажатларини камайтириш ва айниқса ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож гуруҳлар учун яшаш шароитларини яхшилашга ёрдам беради.

133
0

Изоҳ