• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 1 декабр 18:00

UzVC Demo Day & Central Asia Venture Conference 2025 ўтказади

UzVC миллий венчур фонди ҳамда AKS Services Group 5 декабрь куни Тошкентдаги U-ENTER инновацион марказида Demo Day & Central Asia Venture Conference 2025 конференциясини ўтказади.

219
0

Тадбир стартап асосчилари, инвесторлар, ривожланиш институтлари давлат идораларини бирлаштириб, Ўзбекистоннинг венчур экотизими жадал ривожланаётганини кўрсатади.

Бу йилги конференция тўрт ойлик Startup Growth Program 2.0 (UzVC SGP 2.0) дастурининг якуний босқичи — бу Ўзбекистоннинг дастлабки босқичдаги стартапларга тизимлаштирилган таълим, менторлик ва халқаро ҳамкорлик орқали инвестицияга тайёр бўлишга ёрдам берадиган асосий акселерация ташаббусидир. Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг 16 та стартапи маҳаллий, минтақавий ва глобал инвесторлар олдида ўз лойиҳаларини тақдим этади.

Марказий Осиёнинг венчур келажагини қуриш

UzVC раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва AKS Services билан ҳамкорликда амалга оширилаётган UzVC SGP 2.0 дастури глобал энг яхши амалиётларга асосланади ва Ашер Сиддики (Asilica), Марвин Лао (Sukna Ventures) ва Шариф Эль-Бадави (LGND) каби етакчи венчур капиталистларнинг менторлигини, шунингдек, Силикон водийси, Европа ва MENA минтақасидан қўшимча менторларнинг қўллаб-қувватлашини ўз ичига олади.

Конференцияда венчур инвесторлар ва акселераторлар иштирокида икки юқори даражали панель муҳокамаси бўлиб ўтади:

• Стартаплар, сунъий интеллект ва глобал трендлар: AI келажаги, асосчиларнинг тайёрлиги ва ўзгариб бораётган глобал инвестиция муҳити ҳақида минтақавий ва халқаро венчур фондлари, акселераторлар ва deep-tech инвесторлари билан муҳокамаси.

• Ўзбекистон ўсиб бораётган инвестиция бозори сифатида: бозор имкониятлари, минтақавий рақобатбардошлик ва ўсиб бораётган трансчегаравий венчур фаолиятини Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарқда фаолият юритаётган минтақавий фондлар иштирокида муҳокамаси.

Иштирокчи ва қўллаб-қувватловчи ташкилотлар орасида: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси (Жаҳон банки гуруҳи), БМТ Тараққиёт дастури, UK International Development, U-ENTER, Ёшлар ишлари агентлиги, Yoshlar Ventures, Hackonnect ва кўплаб Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва АҚШ мамлакатларидан минтақавий ва халқаро венчур фондлари.

«Ўзбекистон энди экотизимни қуришдан уни экспансия қилишга ўтмоқда.  SGP 2.0 орқали биз стартап асосчиларига амбицияларни кенгайтириладиган, инвестицияга лойиқ бизнесга айлантиришда ёрдам берамиз ва уларни глобал капитал билан боғлаймиз», — деди UzVC бош директори Дилшод Ҳошимов.

UzVC SGP 2.0 нинг жонли босқичи 3-5 декабрь кунлари бўлиб ўтади ва икки кунлик питч тайёрлаш Bootcamp дан бошланади, бу ерда стартаплар менторлар раҳбарлигида ўз тақдимотларини такомиллаштирадилар. Demo Day & Central Asia Venture Conference 5 декабрда U-ENTER да бўлиб ўтади ва инвесторлар, ҳамкорлар ва экотизим иштирокчиларини бирлаштирувчи networking-lanch билан якунланади.

Startup Growth Program (SGP 2.0) ҳақида

2022 йилда UzVC ва AKS Services ҳамкорлиги ташаббуси сифатида бошланган Startup Growth Program — Ўзбекистоннинг маҳаллий имкониятларни ривожлантириш ва глобал менторликни бирлаштирган биринчи тизимлаштирилган акселерация платформаси. Унинг миссияси — ўзбек стартапларини seed ва Series A раундларига тайёрлаш ва уларни халқаро инновацион тармоқларга интеграция қилиш.

Ҳамкорлар

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси (Жаҳон банки гуруҳи), БМТ Тараққиёт дастури, UK International Development, U-ENTER, Ёшлар ишлари агентлиги, Yoshlar Ventures, Hackonnect.

Венчур фондлар 

Techstars, DOMiNO Ventures, Tensor Ventures, LTV Capital, Elpis Labs, Orbit Ventures, Big Sky Capital, MOST Ventures, Activat VC, White Hill Capital, Sturgeon Capital.

Иштирокчи стартаплар

AI Business Assistant, Akam, D-Clinics, DriveLens AI, Fleetroot, Globi eSIM, Osnova, Robosell, Smart Haul Yield, TapHR, Tezbor, TezzGo, Uysot, Vasit, Wellmay, Yaya.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола бу ерда.

UzVC Press Office

Email: [email protected]
Сайт: uzvc.uz
Telegram: t.me/uzvc.uz

AKS Services Group

Email: [email protected]
Сайт: aksservicesgroup.com

Реклама ҳуқуқи асосида

219
0

Изоҳ