• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 24 ноябр 2025

Синоптиклар Ўзбекистонда кузнинг сўнгги ҳафтаси учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Келгуси иш ҳафтасида ёғингарчилик кутилмайди, баъзи ҳудудларда кечалари 3 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

678
0
UzNews.uz

Ноябрь ойининг сўнги иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 

Ҳарорат кундузи 13-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида келиб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда 2-3 даражага пасаяди.

Кечаси ва эрталаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0-5 даража илиқ, шимолда 1-3 даражагача совуқ бўлади.

Майин шамол шарқдан бироз эсиб туради.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 3-5 даражагача илиқ, кундузи  15-18 даражагача илиқ бўлади.

678
0

Изоҳ