• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 4 ноябр 12:45

Сурхондарё аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Кумушдан ишланган мазкур тангалар XVI асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган.

4833
0
Божхона қўмитаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Термиз аэропорти" чегара божхона постида йўловчилардан бири 5 дона қадимий тангаларни яшринча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бадиий экспертиза хулосасига кўра, кумушдан ишланган мазкур тангалар XVI асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган.

"Тангалар Термиз археология музейига топширилди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда," - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, яратилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган маданий бойликларни, шу жумладан нумизматика ашёларини мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади.

4833
0

Изоҳ