• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 17 октябр 10:43

Тошкентда узунлиги 51 километр бўлган BRT тезюрар автобуслар тизими йўлга қўйилади

2030 йилга қадар БРТ (Bus Rapid Transit) тезюрар автобус линиялари тизими пойтахтнинг 10 та кўчасини қамраб олади, у Ш.Руставели кўчаси тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қурилади. Лойиҳа қиймати $126 млн.

156
0
Яккасарой тумани ҳокимлиги

2025 йилдан 2030 йилгача Тошкент шаҳрида BRT (Bus rapid transport) тизими автобуслари учун қарийб 51 км алоҳида йўлаклар қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров "Ўзбекистон 24"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, шаҳарга кириш ва чиқиш жойларидаги постлар кўчирилади. Ушбу таклиф президент Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳам BRT лойиҳасининг умумий узунлиги 50,6 км бўлишини айтди. Уни 10 та кўчада ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, тизим Шота Руставели кўчаси тажрибасини ҳисобга олган ҳолда яратилади.

Лойиҳага кўра, яқин 5 йил ичида БРТ тизими қуйидаги кўчаларда пайдо бўлади:

• Шота Руставели (5,1 км);

• Шаҳрисабз (3,2 км);

• Амир Темур (5,7 км);

• Янги Сергели (5,3 км);

• Махтумқули (1,3 км);

• Мирзо Улуғбек - Феруза - Юзработ (10,4 км);

• Лутфий ва Муқимий (5,9 км);

• Нурафшон (3,7 км);

• Қоратош - Кўкча дарвоза (4 км);

• Алишер Навоий - Беруний (6 км).

126 миллион долларлик лойиҳа 2030 йилга бориб 1,14 миллион йўловчини қамраб олиш имконини беради.

Шунингдек, автобусларнинг ўртача тезлиги 18 км/соатдан 23 км/соатгача ошиши, оралиқ интерваллар 20 дақиқадан 8−10 дақиқагача қисқариши, марказгача етиб бориш вақти 45 дақиқадан 34 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.

156
0

Изоҳ