Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан қуйидагилар ёпилди:
- Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
- Саид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси билан кесишган жойидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми.
Кўчанинг ушбу қисмлари 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.
Кўрсатилган даврда ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ