Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, аралаш жанговар санъатлар (MMA) ассоциациясига янги раиси этиб Ички ишлар вазири Азиз Тoшпулатов сайланди.
Бундан аввал, 2020 йил августидан буён ассоциацияга мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлик қилиб келган.
Жорий йил апрель ойида Азиз Тoшпулатов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб ҳам сайланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аралаш жанговар санъатлар ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган. Ассоциациянинг илк раиси этиб сайланган Отабек Умаров таъкидлаганидек, мазкур ташкилот жанговар спортчиларга ёрдам бериш, уларнинг ўз ташаббусига таянган ҳолда машғулот ўтказиши ва мусобақаларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган.
Изоҳ