• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 15:56

Иссиқхона ишчиларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизгача пасайтирилади

Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар учун ер солиғи ва уларнинг ишчилари учун ижтимоий солиқни камайтириш, шунингдек, иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири муаммосини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқлар берди.

205
0
President.uz

Бундан буён, тоифасидан қатъи назар, барча иссиқхоналар ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланган ставкада тўлайди. Бу ҳақда президент бугунги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

2028 йилгача иссиқхона ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Солиқ идораларига илгари иссиқхоналар учун мўлжалланган қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилаётгани ва ундан қай даражада самарали фойдаланилаётганини ўрганиш учун бутун тизимни, таҳлил ва экспертлик марказларини сафарбар қилиш топширилди. Агар бу тармоқларда қўшилган қиймат иссиқхонага нисбатан паст бўлса, газни иссиқхоналарга қайтариш керак, деди давлат раҳбари.

Бундан ташқари, экологик вазиятни инобатга олиб, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

"Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар - бу озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизлик масаласи," - деди президент.

Мутасадди идораларга бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

205
0

Изоҳ