• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Хориж Кеча, 14:55

Россияда интернет тезлигини ўлчайдиган Speedtest сайти блокланди

Россия сегменти хавфсизлигига аниқланган таҳдидлар туфайли Speedtest хизматига кириш чекланган.

121
0
speedtest.net

"Роскомнадзор" Ookla компаниясининг Speedtest интернет алоқаси тезлиги ва сифатини ўлчаш хизматига киришни блоклади. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.

"Умумий фойдаланишдаги алоқа тармоғи ва "Интернет" тармоғининг Россия сегменти хавфсизлигига аниқланган таҳдидлар туфайли Speedtest хизматига кириш чекланган," - дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Давлат думаси депутати Антон Горелкин нима учун Speedtest хизматига ишониб бўлмаслиги ҳақида фикр билдирган эди.

Унинг сўзларига кўра, хизмат кўп йиллар давомида интернетга уланиш тезлигини ўлчашнинг жаҳон стандарти сифатида кўрсатилган, бироқ шу вақт ичида АҚШ махсус хизматлари учун тармоқ конфигурацияси ҳақида батафсил маълумот тўплаган.

121
0

Изоҳ