• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 10:09

Россиянинг Камчатка ярим ороли яқинида 8,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила биноларга зарар етказган, цунами хавфи эълон қилинган, ҳамда 4 метргача тўлқинлар қайд этилган.

148
0
glob.emsd.ru

30 июль куни Тинч океанида, Камчатка яқинида маҳаллий вақт билан 11:24 да (Москва вақти билан 2:24) 8,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 161 км шарқда, 32 км чуқурликда жойлашган.

Бу 1952 йилдан бери минтақадаги энг кучли зилзила эканлиги айтилмоқда. Зилзила пайтида болалар боғчаси ва кўплаб биноларга зарар етган.

Цунами хавфи эълон қилинган, ҳамда 4 метргача тўлқинлар қайд этилган. Россия ва қўшни Япония ҳукумати аҳолини қирғоқ зонасини тарк этишга чақирмоқда.

Камчаткада содир бўлган зилзиладан сўнг узоқ вақт давомида зилзилалар (такрорий силкинишлар) кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Камчатка бўлими матбуот хизмати хабар қилган.

Олимларнинг фикрича, кучли, сезиларли зилзилалар камида бир ой давом этади. Бундай кучли зилзиладан кейин, кейинги силкинишлар магнитудаси 7,5 га етиши мумкин. Вилоят марказида улар 5–6 балл интенсивликдаги тебранишларни келтириб чиқариши мумкин. Цунами хавфи ҳам бўлиши мумкин.

148
0

Изоҳ