Алибек Кабдурахмонов Ўзбекистон давлат академик катта театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
29 июль куни Маданият вазирлиги биносида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида навбатдан ташқари йиғилишда Алибек Кабдурахмонов жамоага таништирилган.
Алибек Кабдурахмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов ўрнини эгаллади.
Вазир Озодбек Назарбеков лавозимга тайинланган Алибек Кабдурахмоновнинг фаолиятига муваффақият тилаб, ўз билим ва иқтидорини соҳа ривожи учун сафарбар этишига ишонч билдирди.
Изоҳ