Пойтахтда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизатсия қилиш доирасида Wind and Solarshine for Electricity Distribution Panels Manufacturing MCHJ ва Хитойнинг China Energy International Group компанияси ўртасида учта шартнома имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиши Матбуот хизмати хабар берди.
Келишувлардан бири Тошкент шаҳрида қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини яратиш лойиҳаси бўйича маслаҳат бериш билан боғлиқ.
Бундан ташқари, томонлар Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш лойиҳаси бўйича маслаҳат бериш тўғрисидаги битим ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш учун ЭПC-контракт (лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш) имзоладилар.
Изоҳ