• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар 24 июл 12:18

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги янги элчиси тайинланди

Алишер Тўхтаев Шри-Ланка Давлат протоколи раҳбари Роҳана Амбаголлага ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди.

103
0
"Дунё" АА

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкага янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси қароргоҳи (Исломобод шаҳрида жойлашган) Алишер Тўхтаев ушбу мамлакат Давлат протоколи раҳбари Роҳана Амбаголлага ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Учрашув аввалида Роҳана Амбаголла Ўзбекистон раҳбариятига Шри-Ланкада илк элчисини тайинлагани учун самимий миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадам икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим сиёсий қарор бўлиб, ўзаро ҳамкорликка янги суръат бағишлайди.

Шри-Ланканинг Ўзбекистон билан янги форматдаги ҳамкорликка очиқлиги тасдиқланди ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг глобал Жануб билан яқинлашиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслари юқори баҳоланди.

Шри-Ланка расмийси Алишер Тўхтаевнинг Коломбо шаҳридаги фаолияти барча йўналишларда тизимли ва самарали ишлаш учун мустаҳкам асос яратишига ишонч билдирди.

Шри-Ланка Ўзбекистон билан барча йўналишларда, хусусан, савдо, логистика, таълим ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни жадал кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини алоҳида қайд этилди.

103
0

Изоҳ