• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 23 июл 08:08

ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Кобулда Толибон мудофаа вазири билан учрашди

Афғонистон мудофаа вазири Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини олқишлади.

169
0

Кеча, 22 июль куни ​​​​​​​Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрида Толибон Миллий мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини билдирган.

Учрашувда ДХХ раиси ўринбосари Фаррух Мухторов, ДХХ раисининг ўринбосари — чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ва бошқа расмийлар қатнашган.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Энаятулла Хоразмийнинг айтишича, Мулла Муҳаммад Ёқуб халқаро майдонда Афғонистонга нисбатан ижобий позиция учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган ва икки томонлама муносабатларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Баёнотда Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги умуммиллий хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётдан мамнунлигини билдирган, шунингдек, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

Томонлар чегараолди ҳамкорлик, коммуникацияларни йўлга қўйиш ва бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишган.

169
0

Изоҳ