• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар 14 июл 17:40

Мактабгача ва мактаб таълими вазири президент Администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Давлат раҳбари Администрацияси раҳбарияти тузилмасида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

319
0
t.me/hilola_umarova

Президентнинг тегишли фармони билан Умарова Ҳилола Ўктамовна Президент Администрацияси раҳбарининг таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаган.

Тамила Анваровна Алиева Президент Администрацияси раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бутунбаев Тимур Нурйигитович Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбарининг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига Ҳакимова Нодира Жалоловна тайинланди.

Президент Администрациясининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасидаги муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси собиқ раҳбари Озодзода Шерзод Фарҳод ўғли Администрация раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Зиямухамедова Дилноза Мурадовна давлат раҳбари Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

319
0

Изоҳ