• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар 8 июл 08:21

Ўзбекистоннинг Сербиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ушбу лавозимни Венгрия, Словения, Хорватия ва Черногориядаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилаётган Ойбек Шахавдинов эгаллади.

201
0
"Дунё" АА

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдорлик билдирди.

Хорижий томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов 2024 йил 13 декабрь куни Словения Президенти Наташа Пирц Мусарга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Ойбек Шахавдинов, шунингдек, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.

201
0

Изоҳ