• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 5 июл 17:46

Дзюдо бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

216
0
Ўзбекистон МОҚ

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида Ўзбекистон 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Икки кун давомида 3 қитъанинг 9 давлатидан келган 500 нафарга яқин дзюдочи жами 16 та вазн тоифасида (8 та қизлар, 8 та ўсмирлар) медаллар учун баҳс олиб борди.

Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 10 та кумуш, 11 та бронза, жами 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ундан кейинги ўринларни Қозоғистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 12 та бронза медали билан иккинчи, мўғулистонлик дзюдочилар эса 2 та олтин медаль билан учинчи ўринни эгаллашди.

216
0

Изоҳ